Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

«مَنْ دَخَلَ فِى شَىْءٍ مِنْ أَسْعَارِ الْمُسْلِمِينَ، لِيُغْلِيَهُ عَلَيْهِمْ، كَانَ حَقًّا عَلَى اللهِ أَنْ يُقْعِدَهُ بِعُظْمٍ مِنْ النَّارِ يَوْمَ الْقِيَامَةِ» 
«Кимки, қимматлаштириш мақсадида мусулмонларнинг нархларига бирор нарсани киритса, қиёмат кунида уни улкан оловга ўтирғизиш Оллоҳнинг ҳаққи бўлиб қолади».

 

Нарх белгилаш

Оллоҳ Таоло ҳар бир шахсга товарини ўзи хоҳлаган нархда сотишини белгилаб қўйган. Ибн Можа Абу Саиддан ривоят қилишича, Пайғамбар с.а.в.:


«إِنَّمَا الْبَيْعُ عَنْ تَرَاضٍ» 
«Савдо ўзаро розиликдан (ҳосил бўлади)», деганлар. Одамларга нарх белгиловчи кўпроқ давлат бўлгани туфайли Оллоҳ Таоло унга товарга муайян нарх белгилаб, одамларни шу нархда олди-сотди қилишга мажбурлашни ҳаром қилган. Нарх белгилашдан қайтарувчи ҳужжат ворид бўлган.


Нарх белгилаш дегани, халифа, унинг ноиби ёки бирор амалдорнинг бозорчиларга нархлар кўтарилиб ёки пасайиб кетишининг олдини олиш мақсадида, товарни фалон нархда сотасан, ошириб юбормайсан, деб буюришидир. Бунинг маъноси, жамият манфаати, деган эътибор билан давлатнинг нархларга аралашиб, ҳамма товарларга ёки айримларига муайян нархлар белгилаб, одамларга ундан қиммати ёки арзонига сотишни тақиқлаши , демакдир. Ислом нарх белгилашни мутлақо ҳаром қилган. Аҳмад Анасдан ривоят қилади:


«غَلَا السِّعْرُ عَلَى عَهْدِ رَسُولِ اللَّهِ فَقَالُوا: يَا رَسُولَ اللَّهِ لَوْ 
سَعَّرْتَ. فَقَالَ: إِنَّ اللَّهَ هُوَ الْخَالِقُ، الْقَابِضُ، الْبَاسِطُ، الرَّازِقُ، الْمُسَعِّرُ، وَإِنِّي لَأَرْجُو أَنْ أَلْقَى اللَّهَ، وَلَا يَطْلُبُنِي أَحَدٌ بِمَظْلَمَةٍ ظَلَمْتُهَا إِيَّاهُ فِي دَمٍ، وَلَا مَالٍ» 

 

45-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143